Ўзбекистон | 14:13 / 30.07.2025
22124
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўнлаб кўп қаватли уйлар қурилиши тўхтатилди: рўйхат (янгиланди)

Пойтахт ҳокимлиги 59 та объектда қурилиш тўхтатилиб, электр тармоғидан узиб қўйилгани ҳақида хабар берганди. “Айнан қайси объектлар?” деган сўровлардан кейин, ҳокимлик қурилиши тўхтатилган ташкилотларни онлайн текшириш имкониятини яратди. Kun.uz рўйхатга киритилган 45 та компания ва 10 нафар жисмоний шахсни аниқлади.

Фото: Kun.uz

26 июл куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилгани, объектлар электр таъминотидан узиб қўйилганини маълум қилганди. Шунга қарамай, ҳокимият айнан қайси объектлар ҳақида гап кетаётганини очиқламаган эди.

29 июлда Kun.uz'нинг бу борадаги сўровига жавобан, ҳокимлик матбуот хизмати: “Булардан 2-3 таси ҳужжатларини тўғрилаб, фаолиятини тиклаб бўлди. Ҳозир номларини эълон қилсак, паника бўлиб кетиб, қурилиш ташкилотларининг ишбилармонлик обрўсига путур етади, шунга чиқармай турибмиз”, дея изоҳ берди.

Ҳокимлик бугун, 30 июл куни қурилиши тўхтатилган ташкилотларни онлайн текшириш имкониятини яратди. Бу – қурилишга оид мурожаатларнинг кўплиги билан изоҳланган. Рўйхат онлайн тарзда янгиланиб бормоқда: камчиликларни бартараф этган қурувчи ташкилотлар рўйхатдан чиқарилади, янги аниқланган ташкилотлар қўшилади.

Онлайн рўйхатдан текшириш учун объект эгасининг номини киритиш керак. Kun.uz ушбу рўйхатга киритилган ташкилотлар (шунингдек, жисмоний шахслар ҳам бор) орасидан 55 тасининг номини аниқлашга муваффақ бўлди.

Қурилиш тўхтатилган ташкилотлар:

  1. “AAA Construction House” МЧЖ
  2. “Amirxo'ja Kapital Savdo” МЧЖ
  3. “Aql Manbai” МЧЖ
  4. “AZ Ruhdil Savdo” МЧЖ
  5. “Bakhramov B Invest” МЧЖ
  6. “Best Building Company” МЧЖ
  7. “BMB Ishonchli Biznes” МЧЖ
  8. “Central Park City” МЧЖ
  9. “City Oil” МЧЖ
  10. “Farxod Farovon Lyuks” МЧЖ
  11. “Ferrobeton” МЧЖ
  12. “Firdavs-business” МЧЖ
  13. “Flower House Group” МЧЖ
  14. “Gold Dream-House” МЧЖ
  15. “Grand-Express-Service” МЧЖ
  16. “Gratis-Buildings” МЧЖ
  17. “Guangdong Trade Association” МЧЖ
  18. “Humo-NTD-Avtoservis” МЧЖ
  19. “Ikat Baraka Group” МЧЖ
  20. “Kafil Invest” МЧЖ
  21. “Ko'chmas Mulk Lizing” МЧЖ
  22. “Kumush Invest-Stroy” МЧЖ
  23. “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ
  24. “Микрокредитбанк” АТБ
  25. “Nejin Parranda” МЧЖ
  26. “Nur Ziyod Fayz Biznes” МЧЖ
  27. “O2-Development” МЧЖ
  28. “Oltin baliq” МЧЖ
  29. “Omad Hamkor Humoyun” МЧЖ
  30. “Perfect-Mansions” МЧЖ
  31. “Peshko' Start Invest Qurilish” МЧЖ
  32. “Project Build Group” МЧЖ
  33. “Silk Road Ceramic” МЧЖ
  34. “Somon-Savdo” МЧЖ
  35. “Strong and Perfect Houses” МЧЖ
  36. “Strong Sitiy Madad” МЧЖ
  37. “Stroy-Golden Grand” МЧЖ
  38. “Sunlight Dream” МЧЖ
  39. “Turon Meros” МЧЖ
  40. “Vivat Mebel” МЧЖ
  41. “Yangi Asr Uylari” МЧЖ
  42. “Yangi Darxon Stroy Invest” МЧЖ
  43. “Yangihayot Stroy Group” МЧЖ
  44. “Zamon Binolar” МЧЖ

Бир муддат олдин рўйхатда бўлган “Deko-Kron” МЧЖ айни пайтга келиб рўйхатдан чиқарилган.

Жисмоний шахслар:

  1. Alimbayeva Vazira Ahmatovna
  2. Igamkulov Isa
  3. Mirzaraimov Baxodir Toxir o'g'li
  4. Muxamedov F.
  5. Osimov Axtam Ahmadovich
  6. Sagatov Nodir Nigmanovich
  7. Samandarov Azizbek
  8. Xabarov Vitaliy Nikolayevich
  9. A.B.Zakirov
  10. Sharapova Firuza Sadridinovna

Эслатма: Бу рўйхат тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Рўйхатдаги ташкилотлар қурилиш ҳужжатларини олганидан кейин, қонуний равишда қурилишини давом эттириши мумкин.

Мавзуга оид