Жаҳон | 22:40 / 27.07.2025
1088
2 дақиқада ўқилади

Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда

2015 йилда ҳам бош роҳиб маблағларни ўзлаштириш ва бир нечта никоҳсиз фарзанд кўрганликда айбланган, аммо 2016 йилда ундан бу айбловлар олиб ташланган.

Фото: China Daily

Хитойнинг Хэнан провинциясида жойлашган Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби Ши Юнсин ибодатхона маблағи ва мулкини ўзлаштиришда гумонланмоқда, деб хабар берди China Daily.

Хабарда айтилишича, шунингдек, Ши бир неча нафар аёл билан “номаъқул муносабатлар”да бўлганликда ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан бир нечта идора  суриштирув ўтказмоқда. 

Роҳиблар қасамёдига кўра, улар ўғирлик ва жинсий муносабатлардан тийилишлари лозим. 

1999 йилда бош роҳибга айланган Ши “Шаолин савдо-саноат компанияси”га асос солган. Компания 2008 йилдагина рўйхатдан ўтган ва бир неча йил ичида ибодатхона, буддизм ва жанговар санъатлар тарихи билан боғлиқ 200дан ортиқ савдо белгиларини патентлаган. Ибодатхона хайрия фондлари, яккакурашлар соҳасидаги корхоналар, нашриёт ва киностудияга эгалик қилади.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, у бундан ўн йил аввал ҳам худди шу айбловлар билан гумонланган. 2015 йилда Шининг собиқ шогирди уни маблағларни ўзлаштириш ва бир нечта никоҳсиз фарзанд кўрганликда айблаганди. Аммо 2016 йилда ундан бу айбловлар олиб ташланган.

Мавзуга оид