Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даниялик миллиардерлар Путинга хизмат қилишда айбланди
Охирги уч йил ичида Файярддаги корхонада Россиянинг тўққизта кемасига хизмат кўрсатилган.

Фото: Alexei Druzhinin/AP/Ritzau Scanpix
Даниялик миллиардер Томас Андерсен ва унинг компанияси бошқаруви аъзоси Торбен Остергаард РФ президенти Владимир Путинга хизмат қилмоқда, деб ёзади Ekstra Bladet газетаси.
Таъкидланишича, шу кунларда Андерсенга қарашли Файярд портидаги кемаларга хизмат кўрсатиш корхонасига “Ямал СПГ” заводидан газ ташувчи “Федор Литке” кемаси кирган. Шу билан бирга, қайд этилишича, кема Кипр байроғи остида ҳаракатланади.
Аввалроқ эса ушбу корхонада “Николай Урванцев” кемасига хизмат кўрсатилган. Охирги уч йил ичида Файярддаги корхонада Россиянинг тўққизта кемасига хизмат кўрсатилган, деб ёзади газета.
Май ойида Евроиттифоқ “Ямал СПГ” заводига қарши санкциялар киритган — Япониянинг Россия суюлтирилган газини ташувчи Mitsui OSK Lines операторига қарашли учта кемага нисбатан чеклов чоралари жорий этилганди.
Мавзуга оид

20:49
Зеленский Путин билан учрашувининг асосий шартини айтди

18:58
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди

23:31 / 25.07.2025
Трамп Путин билан Зеленский учрашишини маълум қилди

08:01 / 25.07.2025