Жаҳон | 14:23 / 25.07.2025
11137
2 дақиқада ўқилади

Minval AZAL самолёти ҳалокатининг янги тафсилотларини маълум қилди

Minval Politika нашрининг озарбойжонлик журналистлари самолётга ракета учирилган пайтда навбатчи бўлган россиялик ҳарбий хизматчилар номини маълум қилди. Буйруқни 51-ҳаво ҳужумидан мудофаа дивизияси командири бергани айтилмоқда.

Фото: Meiramgul Kussainova/Anadolu/picture alliance

24 июл, пайшанба куни Озарбайжоннинг Minval Politika нашри 2024 йил декабрида AZAL Озарбойжон авиакомпанияси ўққа тутилиши вақтида хизматда бўлган барча россиялик ҳарбий хизматчиларнинг исмларини айтиб ўтди. Нашр бу маълумотни қаердан олганига аниқлик киритмади. Ҳозирча бошқа манбалар буни тасдиқламади.

Minval'га кўра, 51-ҳаво мудофааси дивизияси катта навигатори, капитан Дмитрий Пудовкин, Жанубий ҳарбий округ штабининг тезкор навбатчиси, подполковник Владимир Яновский ва 4-ҳаво мудофаа армияси қўмондонлик пунктининг тезкор навбатчиси полковник Геннадий Еременко ракета учирилиши вақтида навбатчи бўлган.

Россиянинг Astra Telegram канали сиздирилган маълумотлар базасига таяниб, Minval номини тилга олган уч нафар россиялик ҳам ҳақиқатан ҳам ҳарбий хизмат билан боғлиқлигини хабар қилди.

22 июл куни Minval ҳаво нишонига зарба бериш бўйича тўғридан тўғри буйруқни 51-ҳаво мудофааси дивизияси қўмондони, генерал-майор Александр Толопило берганини ёзган. Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳақда подполковник Николай Орлянскийнинг ички текшируви вақтида айтилган, у Толопилонинг буйруғини олган ва ўз навбатида капитан Пудовкинга нишонни йўқ қилиш буйруғини берган.

Мавзуга оид