Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
103 хизмати барча ҳудудий филиалларида Call-back тизими йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жорий йилдан Республика тез тиббий ёрдам марказининг барча ҳудудий филиалларида Call-back тизими ишга тушириляпти.

Фото: ССВ
103 хизмати фаолиятига доир эътирозларни камайтириш, бундай мурожаатлар сабабини олдиндан аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида шу йилдан бошлаб барча ҳудудий филиалларда тажриба-синов тариқасида Call-back (қайта қўнғироқ) тизими йўлга қўйилмоқда.
Айни пайтда мазкур тизим орқали "Тез ёрдам" бригадалари фаолияти доимий назорат қилиб бориляпти. Натижада аҳолидан бўлаётган эътирозлар сони аввалги йилларга нисбатан анчайин камайди.
Хусусан, ўтган йилнинг май-июн ойларида 103 хизматига жами 783 та ана шундай мурожаат келиб тушган бўлса, 2025 йилнинг айни шу даврида бу кўрсаткич 32,3 фоизга камайиб, 538 тани ташкил этди.
Мавзуга оид

14:24 / 14.07.2025
“Улар халқ хизматига қайтарилиши керак” – ССВ “қизамиқ эпидемияси” бўйича қамалган наманганлик врачлар ҳақида

11:04 / 12.07.2025
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти

19:42 / 02.07.2025
ССВ аҳолини жамоатчилик назоратига чорлади

18:32 / 20.05.2025