Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани айтилди
Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 54 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Фото: Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ-июн ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 54 401 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
- 49 015 таси харид чеки бермаслик;
- 1 898 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 126 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 3 362 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 26 155 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 21 702 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 24 762 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 17,7 миллиард сўм мукофот тўланган. Энг кўп мукофот пули Тошкент шаҳрида мурожаатчиларга берилган — 4 миллиард 279 миллион 500 минг сўм. Энг ками эса мурожаатлар сони ҳам кам бўлган Жиззах вилояти аҳолисига тўланган — 512 миллион сўм.
Мавзуга оид

12:33 / 01.07.2025
Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

11:26 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти

12:06 / 20.06.2025
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлар 14,5 млрд сўм мукофот олди

13:50 / 12.06.2025