Иқтисодиёт | 14:51
469
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Озарбойжон савдони рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилди

Қирғизистоннинг оммабоп Аlliance-press.kg ахборот-таҳлилий порталида "Ўзбекистон ташаббуслари икки томонлама ва кўп томонлама форматларда ҳамкорликни фаоллаштиради" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Sputnik / Murad Orujov

Мақолада давлат раҳбарининг жорий йилнинг 2-4 июл кунлари Озарбойжонга амалга оширган давлат ташрифи тафсилотлари қаламга олинган.

"Ўзбекистон президентининг Озарбойжонга давлат ташрифи арафасида Хива шаҳрида биринчи Парламентлараро форум, Бокуда эса Ҳудудлар форуми бўлиб ўтди. Андижонда биринчи ректорлар форуми ташкил этилди. Ўзбекистонда "Озарбойжон" боғи ва ноёб See Breaze сайёҳлик мажмуаси бунёд этиш лойиҳалари устида фаол иш олиб борилмоқда. Ташриф кунлари Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғи қурилишига старт берилди ва Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчихонасининг янги биноси очилди", – деб ёзган муаллиф.

Шунингдек, давлат ташриф доирасида ўтказилган музокаралар чоғида икки томонлама савдо ва инвестициялар ҳажмини яқин йилларда 1 миллиард долларга етказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олингани таъкидланган.

"Савдо ва кооперацияни рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди. Икки томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида қўшма инвестиция компанияси фаолияти кенгайтирилади, янги форматлар – Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат ва иқтисодий зоналар форуми ташкил этилади", – дея қайд этилган мақолада.

Мавзуга оид