Ўзбекистон | 14:26
718
1 дақиқада ўқилади

Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди

“Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Sputnik / Алексей Витвицкий

Қарор билан президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади. 

Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан тўғри ишлаш орқали мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.

Бундан ташқари, кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Мавзуга оид