Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда капотида балиқлар билан контент олган ҳайдовчи жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштиргани ҳамда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солгани акс этган видео тарқалди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ҳолат Экология вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бирга ўрганилди. Ўрганиш натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
"Унутманг! Табиатдаги ҳар қандай тирик жонзотларга нисбатан ножўя, ўринсиз, шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланган ва қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарлик белгиланган", дейилади Экология вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид

14:34
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

20:34 / 13.07.2025
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

21:33 / 12.07.2025