Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, жумладан, радикаллашувга қарши курашиш, судга тортиш, ватанга қайтганларни реабилитация қилиш ва реинтеграция қилиш, шунингдек, тажовузкор интернет ташвиқотига қарши курашиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари биринчи аксилтеррор мулоқотни ўтказди, деб хабар қилди Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси.
«Европа Иттифоқи томони Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан учрашиб, терроризмга қарши курашга доир кенг кўламли масалаларни, жумладан, террорчилик хавфини баҳолашни муҳокама қилди», дейилади хабарда.
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, жумладан, радикаллашувга қарши курашиш, судга тортиш, ватанга қайтганларни реабилитация қилиш ва реинтеграция қилиш, шунингдек, тажовузкор интернет ташвиқотига қарши курашиш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёлик шериклар учинчи давлатлар билан ҳамкорлик масалаларига ҳам тўхталган.
«Европа Иттифоқи терроризмга қарши чораларни қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилларига боғлаш муҳимлигини эслатди. Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан мазмунли ва конструктив муҳокамаларни олқишлайди. Навбатдаги мулоқот Брюсселда бўлиб ўтади», дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
Мавзуга оид

18:13
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

13:06
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда

20:32 / 10.07.2025
Европа комиссияси Украинани қайта тиклаш жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди

16:27 / 10.07.2025