Иқтисодиёт | 18:04
662
2 дақиқада ўқилади

Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тузилди – асосий маълумотлар

Кенгаш тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқади ва улар юзасидан хулосалар беради. Солиқ қонунчилигига оид нормаларнинг қўлланиши ҳамда уларнинг сифатини ошириш борасида таклифлар тайёрлайди. Кенгаш солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат.

Президентнинг (2025 йил 11 июлдаги) “Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилди ва ушбу кенгашга Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов раҳбарлик қилиши белгиланди.

Савдо-саноат палатаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу эксперт кенгаши таркибига кўриб чиқилаётган низоларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида мустақил солиқ маслаҳатчилари ҳам киритилган.

Фото: Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши таркиби

Қарор билан эксперт кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйиагилар белгиланган:

◾️тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар бериш;

◾️ солиқ қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг қўлланишини ўрганиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

◾️солиққа оид низоларни кўриб чиқишда бизнес ҳамжамияти, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

Эксперт кенгаши доимий фаолият юритувчи коллегиал орган сифатида ташкил этилади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси Эксперт кенгашининг фаолиятини ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар бериляпти:

◾️ солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;

◾️ мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;

◾️ қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш. 

Мавзуга оид