Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди
Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 млрд сўмни (аҳоли 577,5 млрд сўм, юридик истеъмолчилар 216,6 млрд сўм) ташкил этди.

Фото: Flickr
"Ўзсувтаъминот" маълум қилишича, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг таъминот даражаси 81,5 фоизга етди.
2025 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида 1 июл ҳолатига 544 км ичимлик, 148 км оқова сув тармоқлари ва 35 та ичимлик, 7 та оқова сув иншоотларни қурилди.
Аҳоли орасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тарифларни қайта кўриб чиқилиши натижасида сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчилар сони 248,9 мингтага ёки 6 фоизга оширилиб, натижада истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 82 фоизга етказилди.
2025 йилнинг 1-ярим йиллигида тизимларда аниқланган 4 935 та носозлик бартараф этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 10 фоизга ёки 362 тага камайтирилишига эришилди.
Мавзуга оид

10:19
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

07:41
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

22:31 / 19.06.2025
“Юксалиш” “Ўзсувтаъминот”га қарши – икки ташкилот нега баҳслашди?

11:14 / 16.06.2025