Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
2030 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ортиқча «яшил» электр энергияни Қозоғистон ва Озарбойжон орқали Европага экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Фото: Ўзбекистон миллий электр тармоқлари
1 июл куни Озарбойжоннинг «Azerenerji» ОАЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Қозоғистоннинг «КEГОС» АЖ вакиллари Бокуда фаолият юритадиган «Green Corridor Alliance» МЧЖ қўшма корхонасини таъсис этиш ва унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги битимни имзолади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатлар учун энергетик хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадлар ва Европага «яшил энергия» экспортини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 13 ноябр куни Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган COP-29 халқаро иқлим саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон президентлари ўртасида «яшил энергия»ни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланган эди. 2030 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ортиқча «яшил» электр энергияни Қозоғистон ва Озарбойжон орқали Европага экспорт қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

15:17 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича меморандум имзолайди

15:35 / 23.07.2025
Қозоғистон кўчмас мулк бозори. Нархлар қандай?

09:54 / 23.07.2025