Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
Гумонланувчи Олтинкўл тумани ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.

Жорий йилнинг 4 июл куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро 1982 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан Андижон шаҳар Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчини ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.
Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

21:17 / 03.07.2025
Навоийда вояга етмаган қизлар иштирокида жанжал содир бўлди

18:47 / 30.05.2025
Стадионда жанжал «уюштирган» шоу-бизнес вакилларига маъмурий баённома тузилиб, иш судга юборилди — ИИББ

12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

19:51 / 02.04.2025