АҚШ USAID дастурларини расман ёпди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг айрим функциялари Давлат департаментига ўтказилди, деди давлат котиби Марко Рубио. Олимларнинг фикрича, USAID'нинг ёпилиши 14 миллион кишининг ўлимига олиб келиши мумкин.

Фото: Pete Kiehart / The Washington Post via Getty Images
1 июл, сешанба куни АҚШ маъмурияти Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)ни расман ёпди. Давлат котиби Марко Рубио Оқ уйнинг бу қарорини агентликнинг гўёки самарасизлиги, шунингдек, амалдаги маъмуриятнинг устувор йўналишлари АҚШ миллий манфаатларини амалга ошириш эканлиги билан изоҳлади.
Рубионинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти USAID'нинг минглаб дастурларга сарфлаган харажатларини таҳлил қилиб, ўз фаолияти давомида ўнлаб йиллар давомида инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 715 миллиард доллардан ортиқ маблағ кетганини аниқлаган. Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби ривожланиш мақсадларига эришилмагани яққол кўриниб турганини таъкидлади.
Марко Рубио USAID орқали энг кўп ёрдам олган давлатларни ўзаро ёрдам беришдан бош тортишда айблади. Хусусан, 1991 йилдан бери 165 миллиард доллар олган Африкаси давлатлари БМТда муҳим резолюциялар бўйича овоз беришда атиги 29 фоиз ҳолатда АҚШни қўллаб-қувватлади, деди Рубио. У «ҳукумат томонидан тасдиқланган самарасизлик даври» тугаганини эълон қилди.
USAID'нинг баъзи функциялари АҚШ Давлат департаментига ўтади ва у уларни «кўпроқ масъулият, стратегия ва самарадорлик билан» амалга оширади, деди Марко Рубио. Учинчи мамлакатларни қўллаб-қувватлашнинг янги модели «ёрдам ўрнига савдо» тамойилига асосланади, деди Рубио. Унинг сўзларига кўра, ривожланаётган мамлакатлар ўнлаб йиллар давом этадиган ҳомийликдан кўра, барқарор ўсиш имконини берадиган сармояларни афзал кўради.
Мавзуга оид

15:24 / 02.07.2025
Paramount компанияси Доналд Трампга 16 миллион доллар компенсация тўлайди

11:29 / 02.07.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган ўқ-дорилар бир қисмини етказиб беришни тўхтатди

09:49 / 02.07.2025
АҚШ Сенати Трампнинг «катта» қонун лойиҳасини маъқуллади

20:31 / 01.07.2025