КХДР «фрилансерлари» Америка компанияларида миллионлаб доллар ишлаб топди
Шимолий Корея фуқаролари АҚШ IT-компанияларида масофадан туриб ишлаб, маошларини Пхенян назорат қиладиган ҳисобрақамларга ўтказиб келган.

Фото: Getty images
АҚШ Адлия вазирлиги КХДРни ўзининг қуролланиш дастурини Америка IT-компанияларида масофадан туриб ишлаётган шимолий кореяликлар мутахассислар орқали молиялаштираётганликда айблади. Ишчилар ўз маошларини Пхенян томонидан назорат қилинадиган ҳисобрақамларга ўтказган, деб ёзади The Washington Post.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, КХДР фуқаролари маошларидан ташқари ўз ватанига АҚШнинг махфий ҳарбий технологиялари ва иш берувчиларнинг юз минглаб долларлик виртуал валютасини ҳам топширган. Мураккаб фирибгарлик схемаси КХДРга бир неча миллион долларлик даромад келтирган.
Қайд этилишича, минглаб КХДР фуқароси сохта ёки ўғирланган Америка ID’лари ёрдамида АҚШ ичидаги воситачилардан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудудидаги компютерларга масофадан туриб кириш имкониятини қўлга киритган. Шунингдек, улар сохта компаниялар остида молиявий ҳисобларни рўйхатдан ўтказган. Ушбу чора-тадбирлар америкалик иш берувчиларга уларнинг ходимлари Қўшма Штатлардаги офисларда ишлаётгандек тасаввур уйғотган.
АҚШ Адлия вазирлиги бу каби схемалардан жабрланган компаниялар номларини келтирмаган. Аммо WP’нинг ёзишича, улар қаторида Fortuna 500 рўйхатига киритилган корпорациялар ҳам бор.
Жиноий иш доирасида Америка ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ фуқаросини ҳибсга олган — у КХДР билан ҳамкорлик қилганликда гумонланяпти. Бундан ташқари, Тайван ва Хитой ҳудудидаги яна олти нафар фуқарога айбловлар эълон қилинган, схемада фойдаланилган ҳисобрақамлар, веб-сайтлар ва ноутбукларга ҳибс қўйилган.
Мавзуга оид

16:36 / 01.07.2025
USAID дастурларини кескин қисқартириш 14 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

15:16 / 01.07.2025
Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилувчи фармонни имзолади. Қандай енгилликлар берилмоқда?

10:48 / 01.07.2025
Ким Чен Ин «ақлга сиғмас ҳодиса»га гувоҳ бўлди: унинг янги эсминеци сувга тушириш чоғида ағдарилиб кетди

08:37 / 01.07.2025