Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 300 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
Шунингдек, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу нотурар ер майдонида намунавий уй-жой қуришга рухсатнома олиб бериш учун 120 минг доллар сўраган.

Иллюстратив фото
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида жойлашган 4 гектар ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, фуқаро О.Н.нинг ИИВ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Ш.А. ва А.С. исмли шахслар олдиндан тил бириктириб, мурожаатчига Бўка туманида жойлашган «О.Р.» МЧЖга тегишли 4 гектар нотурар ер майдонини 300 минг долларга сотмоқчи бўлган. Шунингдек, улар яна 120 минг АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу объект турини «турар жой»га ўтказиб, келгусида намунавий типдаги уй-жой қуриш учун рухсатнома ва қурилишни бошлаш учун барча ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда қилган.
Ушбу шахслар олдиндан 90 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Мавзуга оид

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

11:06 / 15.07.2025
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

16:44 / 09.07.2025