Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди
Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 июлдан Исроилга парвозларни қайта тиклайди.
«2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади», дейилади компаниянинг баёнотида.
Аввалроқ, Исроилнинг Тел-Авив шаҳри халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатган эди.
Шунингдек, Исроил-Эрон зиддиятининг кучайиши ортидан Исроил давлати билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳам хабар берган эди.