Жаҳон | 10:10
2253
1 дақиқада ўқилади

Россия Одессага ҳужум қилди: эр-хотин ҳалок бўлди, болалар яраланди

Россия Одессадаги кўп қаватли турар жой биносига дронлар билан зарба берди, ёнғин келиб чиқди. Икки киши ҳалок бўлди, камида олти киши яраланди, жумладан, икки бола.

Фото: Efrem Lukatsky/AP Photo/picture alliance

Россия қўшинлари Украинанинг Одесса шаҳрига 28 июн, шанбага ўтар кечаси ҳужумкор дронлари билан ҳужум қилди. Россиянинг зарбаси натижасида эр-хотин ҳалок бўлди, деди Одесса ВҲМ раҳбари Олег Кипер. «Қутқарувчилар турар жой биносига душман дронининг зарбаси натижасида ҳалок бўлган эр-хотиннинг жасадини вайроналар остидан олиб чиқди», — деб ёзди Кипер ўзининг Telegram-каналида.

Яна олти киши, жумладан, икки бола жароҳат олди — «ўртача оғирликдаги 7 ёшли бола ва ёниш маҳсулотларидан заҳарланган уч ёшли бола», деди Одесса ВҲМ раҳбари.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг учувчисиз учоқлари 21 қаватли турар жой биносига урилгани оқибатида 7-, 8- ва 9-қаватларда ёнғин келиб чиққан. Одамлар квартираларида қамалиб қолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид