Спорт | 19:50
7994
7 дақиқада ўқилади

Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига голли узатма билан ҳисса қўшган, аммо дастлабки мукофотланганлар рўйхатига кирмай қолган ҳужумчи Бобур Абдухолиқов 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. Мукофотланган рўйхатидан шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ўрин олди.

Бобур Абдухолиқов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова

Ўзбекистон президенти Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Фармон билан “Келажак бунёдкори” билан тақдирланганлар орасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Бобур Абдухолиқов ҳамда шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Гулрухбегим Тоҳиржонова ҳам бор.

Бобур Абдухолиқов Ўзбекистоннинг илк марта жаҳон чемпионатига чиқишига ҳисса қўшган, аммо шу муносабат билан давлат мукофоти берилган жамоа аъзолари қаторига кирмай қолган эди.

Халқаро гроссмейстер Гулрухбегим Тоҳиржонова 2020 йилда, 21 ёшида Ўзбекистон шахмат федерациясидаги «адолатсизликлар» сабаб АҚШга кўчиб кетган ва тўрт йил давомида ушбу мамлакат номидан дона суриб, 2025 йил бошида Ўзбекистон миллий жамоасига қайтганди. У охирги иккита Олимпиада давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўзаро дуч келганда ўз ҳамюртларига қарши дона суришдан бош тортганди.

Ушбу фармонга асосан, турли соҳаларда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар – ўзининг юксак азм-у шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётгани учун тақдирланди.

“Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланганлар рўйхати:

Абдуғаниева Нодира Абдуназар қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси

Исмоилов Жамшидбек Рашид ўғли – Тўрткўл туманидаги «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Иброҳимова Райёна Нодирбек қизи – Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Андижон вилояти

Режавалиев Жамшидбек Жасурбек ўғли – Андижон шаҳридаги «Wester Group RJ» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Деҳқонова Руҳшона Шуҳрат қизи – Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси, Бухоро вилояти

Тўқсонов Парвиз Абдураҳимович – Бухоро шаҳридаги «Phoenix Academy» ўқув марказининг SAT имтиҳони бўйича тайёрловчи-мутахассиси, Бухоро вилояти

Одилова Фарзона Алишер қизи – Жиззах шаҳри ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти

Турдибоев Акбар Икром ўғли – Дўстлик туманидаги «Wegroww Tech» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Жиззах вилояти

Жалилов Абдикаримбек Абдихалил ўғли – «Шўртан газ кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳалар офиси гуруҳи мутахассиси, Қашқадарё вилояти

Ходиева Ситора Шохаббос қизи – Қарши давлат техника университетининг таянч докторанти, Қашқадарё вилояти

Аслонов Аброр Бурхонович – «Navoiyazot» акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш цехи смена катта устаси, Навоий вилояти

Максютова Алина Хуршидовна – Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Навоий вилояти

Аҳмадалиева Ниҳолахон Фозилжон қизи – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро молия кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти

Мамадалиев Заҳириддин Сайфиддин ўғли – Наманган шаҳридаги «Nightmare Labs» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти

Қудратов Шоҳрух Одил ўғли – Самарқанд шаҳридаги «Polyglot school» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Салимова Маҳбуба Хидирбой қизи – Самарқанд давлат университетининг 1-босқич магистранти, Самарқанд вилояти

Абдуалимов Алишер Самандар ўғли – Сирдарё туманидаги «Sir uni xizmati» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти

Жўрабоева Зиёда Олимжон қизи – Гулистон туманидаги «Озодбек туҳфаси» фермер хўжалиги механизатори, Сирдарё вилояти

Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Ҳакимжонова Ситорахон Абдуқаҳҳор қизи – Сариосиё туманидаги «Sitora Profession» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти

Маматқулов Қаҳрамон Ўктам ўғли – Бекобод шаҳридаги «Ibrat xos obod» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Содиқова Феруза Равшанбек қизи – Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси

Маҳмудов Саидаҳмадхон Саидаҳрорхон ўғли – Марғилон шаҳридаги «Textile Group and Gold» хусусий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти

Набиева Сабина Шерзод қизи – Америка Қўшма Штатларининг Аризона университети 3-босқич талабаси, Фарғона вилояти

Очилова Мафтуна Омонжон қизи – Урганч шаҳридаги «Нурли ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти

Юсупов Дилшодбек Улуғбекович – Урганч шаҳридаги «Diip logistech» масъулияти чекланган жамияти директори, Хоразм вилояти

Қурёзова Шоҳсанам Озодбой қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси, Тошкент шаҳри

Халиқов Шерзод Ёкубжонович – Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри

Абдухолиқов Бобур Алишер ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Бўтаева Гуласал Тошқул қизи – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси

Ғойибова Орзугул Умаровна – «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти, «TOP-100 Uni» лойиҳаси раҳбари

Исроилова Азиза Илҳом қизи – «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумот таҳлилчиси, дастурчи

Қамбаров Асрор Авазович – «Uzbekistan аirways» акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти «А-320» ҳаво кемаси учувчиси

Мухторов Сардорбек Нуроли ўғли – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти

Сабиров Наримон Русланович – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими шифокор-эндоскописти

Соипова Фотима Дилшод қизи – Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси

Тоҳиржонова Гулрухбегим Алишер қизи – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси

Мавзуга оид