Тошкентда тарихий ёдгорликка 27 млрд сўмлик зарар етказилди
VI—XV асрларга оид Хонободтепа археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан канализация қувури ўтказилган.
Прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу каби тадбирларда Тошкент шаҳридаги VI—XV асрларга оид Хонободтепа археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 метр куб қисмига 27 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 метр куб қисми экскаватор ёрдамида ковланиб, 4,5 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, мазкур жиноий қилмиш қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.
Мавзуга оид

18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди

12:07 / 15.04.2025
Ичимлик суви ва канализация: рақамлар яхшиланяпти, лекин улар қанчалик ҳаққоний?

12:20 / 06.03.2025
Кўчангиз асфалт қилинмаган, ичимлик суви ва канализация йўқми? Бу ҳақда Telegram орқали хабар беринг

15:50 / 19.03.2024