Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди
Учрашувда айни пайтда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кечаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 23 июн куни Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари Ларби Жакта билан учрашув ўтказди.
«Биз давлат хизматчиларининг ишини қандай қилиб самаралироқ ва замонавийроқ қилиш мумкинлиги, қайси халқаро стандартларни жорий этиш ва ходимларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида суҳбатлашдик», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegramʼдаги каналида.
Қайд этилишича, учрашувда айни пайтда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кечаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган. Ларби Жакта мамлакатнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолаб, бугунги Ўзбекистон инфратузилма, инновация ва инсон капитали жиҳатидан буткул бошқача давлат эканини таъкидлаган.
«Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражада. Ларби Жакта билан учрашув ана шу муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги фаолият учун янги истиқболларни белгилаш учун ажойиб имконият бўлди», — дейди президент ёрдамчиси.
Мавзуга оид

11:15 / 16.07.2025
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:15 / 14.07.2025
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

13:45 / 11.07.2025