Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, биргина июл ойида Украинада 139 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 791 нафар тинч аҳоли эса яраланган.

Фото: Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг Украинага қарши агрессив урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди. 15 июл, сешанба куни Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Лиз Тросселл: «Ҳозирда чидаб бўлмас азоб-уқубатларга барҳам бериш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш керак», деди. У халқаро ва гуманитар қонунларни қўпол равишда бузганликда айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, биргина июл ойида Украинада камида 139 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 791 нафар фуқаро жароҳатланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фикрича, тинч аҳоли орасида қурбонларнинг ҳақиқий сони аслида анча кўп бўлиши мумкин.
БМТ чақириғи АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга Украина билан урушни тугатиш учун 50 кун муҳлат беришини айтганидан бир кун ўтиб янгради. Унинг сўзларига кўра, агар бу амалга ошмаса, АҚШ Россиянинг савдо ҳамкорларига 100 фоизлик иккиламчи тарифларни жорий қилади. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари тез орада Европа давлатлари билан биргаликда Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, жумладан Patriot қурилмалари ҳамда кўп сонли қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий техника тақдим этишга ваъда берди.
Мавзуга оид

18:35
Трамп Украинага қурол ваъда қилди, аммо уни ким ва қандай етказиб бериши — тушунарсиз

16:31
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади

12:04
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27