Жаҳон | 01:30
1282
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ

Бунга Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро туфайли бозорда юз бераётган беқарорлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Getty Images

Европа Иттифоқи давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро сабаб бозорда юз бераётган беқарорлик туфайли Россия нефти нархини бир баррел учун 60 доллардан 45 долларга тушириш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Politico дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

«Яқин Шарқдаги халқаро вазият ва беқарорлик туфайли нархлар чегарасини пасайтириш ғояси, эҳтимол, амалга оширилмайди. Шу ҳафта G7 йиғилишида барча давлатлар ҳозирча қарор қабул қилмасликни маъқул кўришга келишиб олди», деди исми сир қолишни истаган дипломатлардан бири. 

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен G7 саммитида Исроил Эронни ўққа тута бошлаганидан сўнг, нефт нархининг кўтарилиши туфайли мавжуд нарх чегараси аллақачон ўз вазифасини бажараётганини айтди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп худди шу саммитда Россияга нисбатан қаттиқроқ санкциялар қўллашни қўллаб-қувватлашдан бош тортди ва АҚШ иштирокисиз нарх чегарасини пасайтириш мантиққа тўғри келмайди.

Мавзуга оид