Ўзбекистон | 12:01
2582
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат яна +38…+42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Жума кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича +34…+37 даража ҳарорат фонида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳарорат яна +38…+40 даражагача, жанубда +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Лекин республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20–22 метр/сонияга етиши мумкин.

20–22 июн кунлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума кундузи +35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари +37…+40 даражагача кўтарилади.

Мавзуга оид