Ўзбекистон | 10:21 / 16.07.2025
16917
2 дақиқада ўқилади

Давомли жазирама кунлар келяпти

17-20 июл кунлари учун кутилаётган юқори иссиқлик тўлқинлари республиканинг катта қисмига таъсир эта бошлайди. Одатда иссиқ кунлар ортидан келадиган салқинлик бу сафар кутилмаяпти – жазирама давомли бўлади. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ҳафта ўрталаридан ғарбдан кириб келиши кутилаётган иссиқлик тўлқинлари аввалига Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти сўнгра республиканинг маркази ва аҳоли зич истиқомат қилувчи вилоятларга кучли таъсир кўрсатади.

Иссиқ ҳаво оқимлари кетидан ҳароратнинг сезиларли пасайиб кетиши билан боғлиқ ёзги салқин об-ҳаво муҳити бу сафар кутилмайди. Аксинча, кейинги ҳафта давомида ҳам республикада жазирама иссиқликлар сақланади.

Ушбу иссиқлик тўлқинининг қишлоқ хўжалиги тармоқларига таъсирини камайтиришда қишлоқ хўжалиги тармоғи масъуллари аҳоли, боғдор, деҳқон ва фермерларга ўз тавсияларини бериб ўтиши лозим. Хусусан, боғдорлар ўз мевали дарахтларини офтоб уришидан қарши тўр ёрдамида ҳимоя қилиши, пахтачилик секторида +45 даража ҳарорат кутиладиган кунлар олдидан фермерлар тунда ғўзаларни чуқурроқ суғориб қўйиши тавсия этилади.

Мавзуга оид