Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
🔴LIVE: Икки томон ҳам тўхтамоқчи эмас. Исроил-Эрон уруши – экспертлар назарида
Урушнинг дастлабки уч куни ўтди. Қандай хулосалар қилиш мумкин, кутилмалар қандай? Kun.uz студиясида жонли эфир: сиёсий таҳлилчилар Яқин Шарқдаги кескинлик ҳақидаги саволларга жавоб беришади.
Урушнинг дастлабки уч кунидан кейинги хулосалар қандай?
Фарҳод Каримов: Жанубий-Шарқий Осиёдаги АҚШнинг бир қатор авиаташувчилар ва патрул кемалари ҳозир Яқин Шарқ минтақаси, хусусан, Форс кўрфази томон ҳаракатланмоқда. Бундан асосий кўзланган мақсад, эҳтимолий Эронга бериладиган зарбалар бўлиши мумкин. Исроил АҚШни ҳам шу урушга тортишга ҳаракат қиляпти. Яъни тезроқ АҚШ бу жараёнга қўшилсин, қанақадир провокацион ҳолатлар бўлиши учун ҳаракат қиляпти. Масалан, ўша минтақадаги Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий базаларига Эрон зарба берса-ю, АҚШ бу жараёнга қўшилса. Трамп ҳам Исроилни ҳимоя қилиш кераклигини ва АҚШ қуролларидан Исроилда ҳам мавжудлигини эътироф этган, демак АҚШ можарога киришишга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин.
Урушнинг муддати масаласига тўхталсак, Эрон урушни қабул қилди ва қачонки Исроилнинг ҳужуми тўхтамагунча биз ҳам тўхтатмаймиз, деди. Исроил эса сўнгги нишонгача ҳужум қиламиз деган, демак уруш узоқ давом этмаса-да, кескинлик яқин кунларда сақланиб қолади.
Фазлиддин Мадиев: Бошқа ракурсдан қарайдиган бўлсак, Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб хусусий нефт тармоқлари бундай жараённи фақат бир ҳафта кўтара олиши мумкин экан. Агар вазият юмшамаса, дунёда инқирозларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Иккинчи тарафдан эса НАТО каби ташкилотлар ўз захирасини бир ойлик тартибда шакллантиради. Табиийки, уруш ҳам нари борса бир ой атрофида бўлади, ундан кўп эмас.
Эрон стратегик жиҳатдан дунёнинг энг муҳим геосиёсий чизиғида ва бу ҳудуддаги таъминотлар узиладиган бўлса дунёнинг ҳамма давлатларига таъсир қилади. Вазиятдан ютадиган давлатлар ҳам бор: Америка Қўшма Штатлари, Россия ва нефтга бой бўлган давлатлар, жумладан, араблар ҳам.
Иккинчи тарафдан, ҳозир дунёнинг ҳеч қаерида бир кило ҳам ортиқча порох йўқ. Яъни эски можаролар қўзғаляпти ва эртага нима бўлишини билиб бўлмайди. Эрон жуда мураккаб вазиятда, қўшни араб давлатларида АҚШ ҳарбий базалари мавжуд.
Нетаняҳунинг даъволари ўзгаряптими?
Фарҳод Каримов: Нетаняҳу Эрондаги ядро иншоотларини зарарсизлантиргани ва уларсиз энди ядро қуролига эга бо’лиш имконсиз эканлигини айтди. У тўхтамоқчи эмас, чунки асосий мақсад Исроилга минтақада кенгайиши учун халақит берадиган кучни йўқотиш. Туркия билан Сурия масаласида келишган кўринада, Араб давлатлари билан Трампнинг ташрифи чоғида мукоама қилинган кўринади. Демак Исроил учун ягона тўсиқ бўла оладиган давлат Эрон эди. Ўйлайманки вазиятга қараб Исроилнинг мақсадлари ўзгариб бораверади.
Мавзуга оид

23:17 / 09.07.2025
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

16:21 / 07.07.2025
Саҳнага қайтган Хоминаий ва Эрдўғаннинг баёноти – “Геосиёсат” таҳлили

23:21 / 03.07.2025
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида

22:58 / 01.07.2025