Ўзбекистон | 08:50
2507
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Видеодан кадр

Унда, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи фуқаро 49 кг 599 гр “опий” моддасини ўзининг бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Терговга қадар текширув давомида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид