Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди
Damas ҳайдовчиси чорраҳадан чапга қайрилмоқчи бўлганида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган скутер билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХХ.
Қайд этилишича, ҳолат 6 июн куни соат 01:30 атрофида Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси чорраҳадан чапга қайрилмоқчи бўлганида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 17 ёшли йигит бошқарувидаги скутер билан тўқнашган.
Оқибатда скутер ҳайдовчиси сон суяги синиши, бош мия ёпиқ жароҳатлари билан Термиз шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.
ЙТҲдан сўнг Damas автомобили тегишли бўлган корхонада тушунтириш ишлари олиб борилган.
Аввалроқ Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида юз берган ЙТҲда иккала ҳайдовчи ҳам вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

11:58 / 24.07.2025
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

23:11 / 23.07.2025