Жамият | 23:11 / 23.07.2025
4802
1 дақиқада ўқилади

Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

Ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнмоқда, ФВВ қутқарувчилари уни ўчиришга жалб қилинган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги Сурхон давлат қўриқхонасида 23 июл куни йирик ёнғин бошланди.

ФВВ маълум қилишича, 23 июл соат 15:52 да Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, «Қизилолма» маҳалласи ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

 

Мавзуга оид