Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти мудофаа вазирини алмаштирди
Давлат раҳбарининг фармони билан Даурен Косанов ушбу лавозимга тайинланди.

Руслан Яхшилиқов Фото: ТАСС
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Руслан Яхшилиқовни республика мудофаа вазири лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон давлати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент фармони билан бу лавозимга Даурен Косанов тайинланди.

59 ёшли Яхшилиқов 2022 йилнинг январидан буён Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.
55 ёшли Косанов бу тайинловгача Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бош қўмондони бўлган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги мудофаа вазири Даурен Косановни қабул қилиб, унга бир қатор топшириқлар берди, деб хабар қилди Оқўрда матбуот хизмати.
«Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари олий бош қўмондони Қосим-Жўмарт Тўқаев мудофаа вазири Даурен Косановни қабул қилди. Учрашувда давлат раҳбари армиянинг жанговар тайёргарлигини кучайтириш, рақамли ечимларни назорат қилиш тизимига жорий этиш, махсус қўшинларнинг ижтимоий ҳаракат салоҳияти ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳарбий инфратузилмани модернизация қилиш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

16:48 / 10.07.2025
Тўқаев Трампнинг 25 фоизлик божлар ҳақидаги мактубига жавоб йўллади

14:32 / 09.07.2025
Россия Қозоғистонга кетган фуқаролардан 2 йиллик солиқни талаб қилмоқда

17:57 / 08.07.2025