Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 фоизга ошган.

Фото: Shutterstock
2025 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, истеъмол секторидаги нархлар 2025 йилнинг май ойида йиллик ИНИ 108,7 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг апрел ойига (110,1 фоиз) нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайди.
2025 йилнинг май ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 фоизга пасайди, ноозиқ-овқат товарлари 1,7 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 5,9 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Мавзуга оид

13:25 / 26.06.2025
Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 3 млндан ошди

12:18 / 23.06.2025
Оилавий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда

21:27 / 12.06.2025
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест

09:45 / 09.06.2025