Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Сурхондарё вилоятида кўп қаватли турар жой биноларида 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида назорат тадбири ўтказилди.
Унда, «М.Д.» МЧЖ томонидан Жарқўрғон тумани Қораёнтоғ маҳалласида жойлашган 5 та кўп қаватли уй лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан газ тармоғига уланиб фойдалангани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 556 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:47
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

10:35 / 28.06.2025
1,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

09:20 / 27.06.2025
Россияда газ қувуридан яшириниб ўтган аскарларда саратон аниқлангани маълум қилинди

13:06 / 25.06.2025