Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой насос-аккумуляторли гидроэлектр станцияларини қуриши мумкин
Хитойнинг China Southern Power Grid International компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жорий йилнинг 27 май куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вазир ўринбосари Илҳом Умрзоқов Хитойнинг China Southern Power Grid International (HK) Co., Ltd. (CSGIHK) компанияси вице-президенти Фан Ялианг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги «ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишловчи кенг қамровли стратегик шериклик» муносабатлари доирасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, гидроэнергетика соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган насос-аккумуляторли гидроэлектр станциялари (НАГЭС) бўйича лойиҳа жараёнларини муҳокама қилди.
Таъкидланишича, бундай лойиҳалар электр-энергия тармоқларидаги барқарорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, учрашувда ҳудудларда электр-энергия тақсимоти тармоқларини модернизация қилиш бўйича CSGIHK томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳам ўзаро муҳокама қилинди. Делегация шу каби лойиҳаларда потенциал инвестор сифатида иштирок этиш бўйича дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар режадаги лойиҳаларни тезкор ва самарали татбиқ этиш мақсадида доимий техник ва институционал мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин

07:41 / 01.08.2025
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

18:33 / 31.07.2025