Бир кунда 6,2 млрд сўмлик энергоресурслар талон-торож қилинди
Ҳудудларда энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура маълум қилишича, 26 май куни 271 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 470 та ҳолатда 6,2 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Газ тақсимлаш пунктларининг 2 таси алмаштирилди ва 259 таси таъмирланди, 888 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 3 762 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди.
2 800 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 5 та янги трансформатор ўрнатилди, 248 км тармоқ, 290 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 14 км юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 5 та жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

21:51 / 25.06.2025
Пропаннинг биржа нархи ой бошидан бери 31 фоизга ошди

14:28 / 24.06.2025