1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
Фарғона вилояти Риштон туманида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
“Т.B.” МЧЖ раҳбари С.М. “Боғистон” МФЙ ҳудудидаги музлаткич омборида ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр тармоғидан тижорат мақсадида фойдаланиб, 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

09:01
Кўп қаватли уйларда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

15:21 / 30.05.2025
“Бетон, ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади” – риштонлик сувоқчи қиз ҳикояси

08:40 / 23.05.2025