Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Унда, фуқаро Қ.Х. электрон аукцион савдолари натижаси бўйича ўзининг номига деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган Урганч тумани Қўнғирот маҳалласи ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фуқаро Ҳ.С.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Х. фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, фуқаро С.Т.га деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган 20 сотих ер майдони гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонида бино-иншоотлар қуришга рухсат берувчи ҳужжатларини тайёрлаб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 13 сотих бўш ер майдонини фуқаро М.Жга сотишга келишиб, 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:27 / 10.07.2025