Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Икки нафар шахс Учтепа туманида фуқаронинг ишончига кириб, Бўка туманидаги 4 гектар бўш ер майдонини 420 000 долларга сотишини ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттеж қуриш учун ҳужжатини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пулдан 90 000 долларни олган вақтида ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Ш.А. ва А.С. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4 гектар бўш ер майдонини 420 000 АҚШ долларига сотишини ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттеж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пулдан 90 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Н.Н. ва Ш.М. кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали 80 000 АҚШ доллари эвазига Ургут туманидаги “B.B.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро А.О.нинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пулдан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:06 / 26.07.2025
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025