Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга етиб борди
Люблянадаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирс Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт олдида давлат раҳбарини бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири Таня Фаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Йоже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения президенти Наташа Пирс Мусар билан музокаралар, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид

21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди

19:00 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди

18:39 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев турк олими Азиз Санжарни Алишер Навоий мукофоти билан тақдирлади

17:07 / 21.05.2025