Ўзбекистон | 14:25
715
1 дақиқада ўқилади

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда

Президент “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. 

Фото: Kun.uz 

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

• фойда солиғи – бино ва иншоотлар, ер участкаларини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича;
• мол-мулк солиғи ва ер солиғи – ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаб турган ер участкалари бўйича.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид