Жаҳон | 11:15
1736
2 дақиқада ўқилади

АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди

АҚШ ҳукумати «ихтиёрий депортация» дастури бўйича ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этган ноқонуний муҳожирларни олиб кетган биринчи чартер рейсни ташкил қилди. Гондурас ва Колумбияга 64 киши, жумладан, америкалик болалар қайтиб кетди.

Фото: Orlando Sierra/AFP/Getty Images

Доналд Трамп маъмурияти эълон қилган «ихтиёрий депортация» дастури бўйича Қўшма Штатларни ўз ихтиёри билан тарк этган Гондурас ва Колумбиянинг 64 нафар фуқароси бўлган биринчи чартер самолёти Гондурас ва Колумбияга етиб борди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни эълон қилинган АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги пресс-релизида маълумот берилди.

Департаментнинг таъкидлашича, ноқонуний мигрантлар ўзларини янги CBP Home иловасида рўйхатдан ўтказишган. Улар учун Хюстондан иккита тўхташ жойи бўлган чартер рейс ташкил этилди. Улар бепул чипта, 1000 доллар тўлов ва АҚШга қонуний йўл билан қайтиш имкониятига эга бўлдилар.

38 киши қайтиб келган Гондурас ҳукумати уларга ҳар бирига қўшимча 100 доллар ва озиқ-овқат талонлари тақдим этди, шунингдек, иш топишда ёрдам ваъда қилди. Колумбияга қайтган 26 кишига мамлакат ҳукумати томонидан «ижтимоий хизматлар кўрсатилди», деб хабар берди АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги.

Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Кристи Ноэм Қўшма Штатларда қолган ҳужжатсиз муҳожирларни бундан ўрнак олишга чақирди, акс ҳолда улар «жарима билан жазоланади, ҳибсга олинади, депортация қилинади ва ҳеч қачон қайтиб келишига рухсат берилмайди».

Мавзуга оид