Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди
Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режа қилинган. 1-босқичда Пушкин бекатидан Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. 2-босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов / Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.
Маълум қилинишича, метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган.
Бу бўйича ўтган аввалги муҳокамаларда Президентимиз лойиҳани маблағ ва қулайлик жиҳатидан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосида тайёрланган янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади.
Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.
Ҳозирги кунда шу томондан пойтахтимиз марказига бир кунда 47 мингта автотранспорт, жами 194 мингта йўловчи кириб келиши кузатилмоқда. Режалаштирилган янги йўналиш 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимотда лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган даврда Юнусобод йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли Сергели туманигача узайтирилди, Дўстлик бекатидан Сергелигача ерусти ҳалқа метро йўли барпо этилди.
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025