Жаҳон | 17:56 / 16.05.2025
4672
1 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди

Аёлнинг натижаси бундан олдинги рекорддан 2 дақиқага ортиқ. У мазкур натижага эришиш учун икки йил давомида машқ қилган.

Фото: AP

АҚШда 39 ёшли цирк актрисаси Лейла Нун сочда осилиб туриш бўйича рекорд ўрнатди. У гажак шаклдаги сочига осилган ҳолда 25 дақиқа ҳавода муаллақ турди. Рекорд натижаси Калифорниядаги Редвуд миллий боғида қайд этилди, деб хабар беради Гиннеснинг рекордлар китоби.

Бундан олдинги рекорд 2011 йилда австралиялик Сутакаран Сивагнанатураи томонидан ўрнатилган эди — у 23 дақиқа 19 сония сочларига осилган ҳолда турган.

Қайд этилишича, Нун натижага эришиш учун машғулотларга икки йил вақтини сарфлаган. Аёл ҳавода осилиб турган вақтида ўз танасининг ҳолатини бир неча бор ўзгартирган. Бу вақт давомида дўстлари гитарада мусиқа чалиб, унга далда бериб турган.

Гиннеснинг рекордлар китоби ходимлари Лейла Нун қилган ишни таркорлашдан огоҳлантирди. У сочга осилиб туриш билан профессионал даражада шуғулланади. Бундай мутахассислар одатда трюк учун сочлар билан боғлиқ ўзига хос усулларни ишлаб чиқади.

Мавзуга оид