Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
Биринчи марта ёзги кунлик истеъмол ҳажми қишки истеъмол ҳажмидан ошди.

Фото: Kun.uz
Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 16 июлдан 21 июлгача бўлган аномал иссиқ даврда Ўзбекистон энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги тарихий рекордлар қайд этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Хусусан, биринчи марта электр энергияси истеъмолида ёзги кўрсаткичлар қишки максимал кўрсаткичлардан ошди.
Жумладан, 18 июл кунлик истеъмол миқдори 272,6 млн кВт•соатга тенглашди. Бу қишки максимумдан (271,8 млн кВт•соат) ва аввалги ёзги рекорддан (253,3 млн кВт•соат) кўпроқ.
21 июл куни соат 17:00 да энергетика тизимининг максимал қуввати 13,3 ГВт га етди, бу қишки рекорддан (12,5 ГВт) ва 2024 йил июл ойидаги кўрсаткичлардан (11,8 ГВт) юқори.
Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди. Хусусан, суткалик истеъмол 32,4 млн кВт•соатга (2024 йилда кузатилган максимал истеъмол - 30,5 млн кВт•соат) етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга кўпайди. Энг юқори юклама соат 14:52 да 1811 МВт (2024 йилда - 1680 Мвт) бўлди.
Таъкидланишича, жорий истеъмол даражаси 2024 йил июл ойининг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга юқори бўлиб, ой бошидан буён ўсиш 11 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид

13:56 / 06.08.2025
Фуқаролар давлатга қарийб 63,5 млрд сўмлик электр энергиясини сотди

21:54 / 31.07.2025
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди

19:58 / 17.07.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди

19:07 / 11.07.2025