Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди
Бу маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. ChatGPT ўрнига муқобил ечим — маҳаллий нейротармоқ таклиф қилинади.

Фото: Depositphotos
Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Каниш Тулеушин мамлакатдаги давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, хизмат мақсадларида, айниқса, «ХДФУ» форматидаги ҳужжатлар билан ишлашда ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқлаш бўйича рақамли ривожланиш вазирининг буйруғи чиққан. Шунингдек, вазир ўринбосари чекловлар билан масала ҳал бўлмаслиги, шунинг учун муқобил ечим — маҳаллий нейротармоқ таклиф қилинганини таъкидлади.
«Агар кимдир иш самарадорлигини ошириш учун тил моделидан фойдаланишни истаса, унда ўз олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган муқобил ечим бўлади. Бизнинг катта тил моделимиз серверларимизда ёпиқ занжирда», — дейди Тулеушин.
Вазир ўринбосари бундай чора-тадбирлар маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади. Аммо ҳозирча бажарилган бирор иш қайси нейротармоқ орқали бажарилганини текширишнинг имкони йўқ. Тулеушиннинг сўзларига кўра, айни вақтда исталган фуқаро ҳар қандай нейротармоқдан фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид

00:15
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

10:52 / 05.06.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарадаги тирбандлик масаласи бўйича учрашув ўтказди

14:30 / 04.06.2025