"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
"Остона-Туркистон-Самарқанд" йўналишида янги мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

Фото: Dunyo
Остона шаҳри халқаро аэропортида мазкур йўналишнинг очилишига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий ва бизнес вакиллари ва хорижий мутахассислар иштирок этди.
Янги рейс Туркистон шаҳри орқали амалга оширилади ва йўловчилар учун қулай транзит ҳамда зиёратчилар учун қўшимча имкониятлар яратади. Мазкур қатновнинг йўлга қўйилиши билан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сони 44 тага етди.
Ҳаво қатновлари ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари De Havilland Dash 8-Q400 самолётида амалга оширилади. Туркистон шаҳридаги транзит бекати тахминан 40 дақиқа давом этади, шундан сўнг йўловчилар айнан шу самолётда Самарқандга учиб кетадилар.
QAZAQ AIR авиакомпанияси кенгаш раиси Эндрю Коэннинг таъкидлашича, ушбу янги йўналиш минтақавий туризм ва маданий алоқаларнинг ривожига сезиларли ҳисса қўшади. Мазкур парвозлар орқали Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг икки буюк маданий маркази ҳаво йўли билан боғланиб, қўшни мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлик алмашинуви янада фаоллашади.
2024 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга келган туристлар сони 2,8 миллион кишини ташкил этди. Жорий йилда ушбу кўрсаткич 3 миллион кишини ташкил қилиши кутилмоқда. Авиақатновлар, шунингдек, Қозоғистоннинг тарихий Туркистон ва Буюк ипак йўлининг гавҳари саналган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини боғлаш ҳисобига зиёрат туризм кўрсаткичларини кескин оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид

11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади

20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

18:54 / 05.05.2025
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди

13:10 / 05.05.2025