ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди

Фото: Reuters
2025-26 йилги Европа Чемпионлар Лигаси яримфиналининг иккинчи жуфтлик жавоб ўйини ўтказилди.
Лондондаги ўйинда "Арсенал" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонган "ПСЖ" ўз уйида ҳам устун келди – 2:1. Майдон эгалари сафида Руис ҳамда Ҳакими 1тадан гол урган бўлса, "Арсенал"нинг ягона голига Сака муаллифлик қилди.
"ПСЖ" 1 июн куни финалда "Интер"га қарши майдонга чиқади.
Европа Чемпионлар Лигаси. Яримфинал. Жавоб ўйини.
ПСЖ (Париж, Франция) – Арсенал (Лондон, Англия) 2:1
Голлар: Руис 27, Хакими 72 – Сака 76
ПСЖ: Доннарумма – Хакими, Маркиньос, Пачо, Мендеш (Г. Рамуш 88) – Ж. Невеш, Витинья, Руис – Баркола (Дембеле 70), Дуэ (Люка Эрнандес 74), Кварацхелия
Арсенал: Рая – Тимбер (Вайт 83), Салиба, Кивьор, Льюис-Скелли (Калафиори 68) – Эдегор, Парти, Райс – Сака, Мерино, Мартинелли (Троссар 69)
Огоҳлантиришлар: Мендеш 18, Кварацхелия 86 – Райс 26, Льюис-Скелли 56, Калафиори 86, Сака 86
Амалга оширилмаган пенальти: Витинья 69
Илк учрашув: 1:0
Мавзуга оид

13:36 / 30.06.2025
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди

12:31 / 20.06.2025
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

10:01 / 03.06.2025