Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
Латвия ва Литва расмийлари Сербия президентининг Москвага йўл олган самолётини «парвоз манзили» туфайли ўтказишга рухсат бермайди, деб ёзади Сербиянинг Kurir нашри.

Александр Вучич Фото: Валерий Шарифулин / РИА Новости
Латвия ва Литва ҳукумати Сербия президенти Александр Вучич самолётининг 9 май куни тантанали тадбирлар учун Москвага йўл олиши мақсадида мамлакат ҳудудидан учиб ўтишга рухсат беришдан бош тортди. Бу ҳақда 6 май, сешанба куни Сербиянинг Kurir нашри хабар берди.
Латвия ҳукумати тақиқни «парвоз мақсадининг сиёсий сезгирлиги» билан изоҳлади. Ўз навбатида, Литва «техник ва дипломатик нозикликлар» туфайли рад жавоби берди. Шунингдек, Kurir маълумотига кўра, Словакия бош вазири Роберт Фицога ҳам Полша ва Литва ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилиш тақиқланган. Бу мамлакатлар расмий вакиллари ҳозирча хабарларга изоҳ бермаган.
3 май куни Сербия президенти Александр Вучич касаллиги туфайли АҚШга расмий ташрифини тўхтатиб, Белградга қайтди ва у ерда касалхонага ётқизилди. Эртаси куни Сербия молия вазири Синиша Мали Александр Вучичнинг 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган тантанали парадда иштирок этиши ёки қатнашмаслигини ҳозирча аниқ айтиш имкони йўқлигини билдирди. "Бир, икки, уч кундан кейин, соғайгач, халққа мурожаат қилади. Уни билган ҳолда, айтишим мумкин бўлган ягона нарса, у ўз сўзининг устидан чиққан одам эканлигини ҳисобга олиб, ваъдасини бажаради", деди Мали RTS телеканалига интервьюда.
Мавзуга оид

10:57 / 28.06.2025
Эстония ва Литва БМТни Оттава конвенциясидан чиқиши ҳақида хабардор қилди

11:39 / 20.06.2025
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

14:05 / 12.06.2025
Сербия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди

11:49 / 12.06.2025