Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатаётганини қайд этди.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик бўйича баёнот берди.
«Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлашиб бораётган вазият ривожини хавотир билан кузатмоқда. Иккала томонни вазминликка чақирамиз, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилиш, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида дипломатик мулоқотга устувор аҳамият қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон мазкур можарони деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр», дейилади вазирлик баёнотида.
22 апрел куни Кашмирда ҳиндистонлик сайёҳларга уюштирилган ҳужумга жавобан Ҳиндистон армияси 7 майга ўтар кечаси «Синдур операцияси»ни бошлади. Покистон томонининг маълумотларига кўра, авиазарбалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Покистон бу зарбаларга жавобан артиллериясини ишга солди ва ҳинд ҳарбийларининг бешта самолёти уриб туширилганини маълум қилди. Ҳиндистон томонига кўра, Покистоннинг жавоб зарбалари оқибатида Кашмирда тинч аҳоли вакилларидан 7 киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланган.
Мавзуга оид

21:35
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

22:37 / 11.07.2025