Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди — видео
Ҳиндистон томони «Синдур операцияси»ни бошлаб, Покистон ҳудудидаги объектларга ракета зарбаларини йўллади. Покистон «жавоб чоралари кўрилиши»ни маълум қилди.
7 майга ўтар кечаси Кашмирнинг Покистонга қарашли қисмида портлашлар юз берди. Гувоҳларнинг айтишича, ярим тундан кейин Музаффаробод шаҳри атрофига ракета зарбалари берилган.
Портлашлардан кейин шаҳарда электр энергияси таъминоти узилган.
Ҳиндистон ҳукумати Покистондаги «террорчилик» инфратузилмаларига қарши зарбалари берганини маълум қилди. Таъкидланишича, Ҳиндистон «Синдур операцияси» доирасида тўққизта объектга ҳужум қилган. Маълумотларга кўра, ҳинд томони «ер-ер» синфидаги баллистик ракеталардан фойдаланган.
«Ҳиндистон Қуролли кучлари террорчилар лагерларига аниқ зарбаларни амалга оширди. Покистон ҳарбий объектлари ҳужумга учрамади», — дейилади Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон мамлакат ҳудудига ракета зарбалари йўллаганини тасдиқлади. Ўз навбатида Покистон «жавоб чоралари кўрилишини» таъкидлади.
Покистон ўз ҳаво маконини барча рейслар учун 48 соатга ёпмоқда.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар уруш ёқасига келиб қолган. 22 апрел куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Паҳалгам шаҳрида қуролланган жангарилар 26 кишини ўлдирди. Ушбу теракт учун Кашмирнинг Покистон назорати остидаги ҳудудида жойлашган жангарилар гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳиндистон ҳукумати ҳодиса юзасидан қисман айбни Покистонга юклади. Шундан сўнг Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпди ва Покистон фуқароларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.
Мавзуга оид

17:28 / 06.05.2025
Тошкент ва Покистон пойтахти ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

15:50 / 06.05.2025
Покистон Зомин тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этади

21:40 / 04.05.2025
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди

16:01 / 04.05.2025